DataLife Engine / Фуқаролар қабули ўтказилди

Фуқаролар қабули ўтказилди

Фуқаролар қабули ўтказилди Бугун Боғот тумани ҳокимининг 1- ўринбосари С.Қурбонов ҳамда ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ш.Шариповлар фуқароларнинг мурожаатларини тинглади. Унга фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш учун тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари жалб этилди. Қабул давомида аҳоли томонидан билдирилган уй- жой таъмири, тиббий хизмат, моддий ёрдам, бандлик, ер муносабатлари, ички йўллар таъмири билан боғлиқ йигирмага яқин мурожаатлар тингланди. Айрим фуқароларнинг мурожаатлари масъулларга қўшимча ўрганиш учун йўналтирилди. Қонуний жиҳатдан ечим топиш имкони бўлмаган мурожаатлар бўйича ҳам фуқароларга тегишли тартибда тушунтиришлар берилди. Ижроси учун муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан масъулларга муддат белгиланган ҳолда топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
30-03-2023, 09:25
Вернуться назад