DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИДА МЕХАНИЗАТОРЛАРГА ЯРАТИЛАЁТГАН ШАРОИТЛАР-ДАЛАЛАРДА ИШ УНУМИНИ ОШИРМОҚДА

БОҒОТ ТУМАНИДА МЕХАНИЗАТОРЛАРГА ЯРАТИЛАЁТГАН ШАРОИТЛАР-ДАЛАЛАРДА ИШ УНУМИНИ ОШИРМОҚДА

БОҒОТ ТУМАНИДА МЕХАНИЗАТОРЛАРГА ЯРАТИЛАЁТГАН ШАРОИТЛАР-ДАЛАЛАРДА ИШ УНУМИНИ ОШИРМОҚДА Бу йил Боғот туманида яхши ният билан 6минг 435 гектар майдонга чигит экилиб, тўлиқ ундириб олинди. Ҳозирги кунда 146та техникада механизаторлар ғўза қатор ораларига кулътивация ишлари олиб бормоқда. 6минг 235 гектар(97%)майдонда 1-культивация якунланиб, 2-культивация жадаллик билан бошлаб юборилган. 3минг 993 гектар майдонда яганалаш, чопиқ, ўтоқ ишларига 2012 та ишчи жалб этилган. Зарарли ҳашоратга қарши далаларга биомаҳсулотлар қўйилмоқда. Ғалаба, Дўсов, Навоий ва Тошкент ҳудудларидаги фермер хўжаликларда ишлар намунали йўлга қўйилган.Туманда «Саидмуҳаммад», «Оллаёр Султон»,«Ҳайитбой ўғли Бобожон», «Галди бобо ўғли Йўлдош» каби фермер хўжаликларида пахтага ишлов бериш, сабзавотлар экиш ишлари мақташга арзийдиган қилинган. Механизаторлар учун зарур барча шароитлар яратилганлиги, пахта далаларида иш унумини оширмоқда. Ушбу лавҳалар ҳудудлардаги иш жараёнидан олинди. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
7-05-2020, 02:05
Вернуться назад