DataLife Engine / Бугун халқ депутатлари Боғот туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Бугун халқ депутатлари Боғот туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Бугун халқ депутатлари Боғот туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Яхшибоев эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани муносабати билан Боғот тумани ҳокими лавозимига Назаров Жаҳонгир Бахромович номзодини тавсия этди. Музокаралардан кейин депутатлар номзодни бир овоздан маъқулладилар. Янги лавозимга тасдиқлангунга қадар Назаров Жаҳонгир Бахромович Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Сессияда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб, кеча муҳтарам Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи чоғида белгилаб берилган вазифалар ва уларни изчил ошириш чора-тадбирлари хусусида тўхталди. Боғот туманининг иқтисодий салоҳияти юксаклиги, ҳали фойдаланилмаётган имкониятлар жуда катта эканлигини таъкидлаб, ана шу масъулиятли вазифаларни бажаришда туманнинг янги раҳбарияти ва фаолларига муваффақият тилади. Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
1-04-2023, 12:20
Вернуться назад