#ДЕПУТАТ КЎМАГИ КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ САБАБЛИ ИШСИЗ ҚОЛГАН 29 НАФАР ЁШЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ
#ДЕПУТАТ КЎМАГИ
КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ САБАБЛИ ИШСИЗ ҚОЛГАН 29 НАФАР ЁШЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ
Боғот туманида бугунги мураккаб ва синовли кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатасига 118-Боғот сайлов округидан сайланган депутат Ботирбек Тўразода ташаббуси ва кўмаги билан эҳтиёжманд, пандемия сабабли хорижга ишлаш учун кета олмай қолган, оилавий аҳволи камбағаллик бўсағасига келиб қолган 29та ёшлар «Боғот Мега Стар Кемпинг» МЧЖда иш бошладилар. МЧЖда 1та директор,1та техника хавфсизлиги муҳандиси,1та электрик, 6та оператор, 3та машинист,15та газ қуювчи,2та ошпаз жами 29 нафар ўрта махсус маълумотли ёшлар иш билан таъминландилар. Ёшлар иш ўрнидан мамнунлар, чунки МЧЖ 2-сменада ишлаётгани учун ишчилар 3маҳал бепул овқат билан таъминланганлар. Депутат 15нафар эҳтиёжманд оиланинг мулк солиғидан қарздорлигини ҳам тўлаб берди ва карантин тугагандан кейин боқувчисини йўқотган МЧЖ ишчиси Жобборов Жасурбекнинг тўйини ўтказиб бериш ниятини билдирди.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
5-05-2020, 12:09
Вернуться назад