КАРАНТИНДАГИЛАР СОҒАЙИБ ОИЛАСИ БАҒРИГА ҚАЙТИШДИ
КАРАНТИНДАГИЛАР СОҒАЙИБ ОИЛАСИ БАҒРИГА ҚАЙТИШДИ
Бугун 2020 йил 27 апрель куни Богот Тумани Тиббиёт бирлашмаси Юқумли касалликлар бўлимига 2020 йил 16 апрель куни стационар даволаниш учун Хонқа тумани Хонқа санаториясига келтирилган беморлардан 5нафари Боғот тумани Тиббиёт Бирлашмасига келтирилган эди. Боғот туманидаги жонкуяр шифокорларнинг фидойилиги, тинимсиз қилган муолажалари билан 5 та бемор тўлиқ соғайди ва реаблитация учун ўзларининг вилоятларига юборилди.Фуқароларни карантиндан чиқариш жараёнида Туман Тиббиёт Бирлашмаси масъул ходимлари, туман ИИБ ходимлари, Мудофаа бўлими ходимлари,туман СЭОМ ходимлари иштирок қилдилар. Соғайиб чиққан беморлар Президентимизга, барча мутасадди ташкилотларга, соғликни сақлаш тизимида фаолият олиб бораётган барча тиббиёт ходимларига ўз миннатдорчилигини изҳор қилдилар. Соғайиб чиққан беморлар юқори кайфиятда ўз вилоятларига кузатиб қўйилди. Азиз ватандошлар!Короновирус касаллигини фақат ва фақат бирлашиб хамжиҳатликда енгамиз! Карантин қоидаларига қатъий риоя қилинг!!!
Богот Тумани ТТБ бошлиги А.Саидов
#УЙДАҚОЛИНГ#ЎЗИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗ СОҒЛИҒИНИ САҚЛАШ УЧУН УЙДА ҚОЛИНГ!#УЙДА ҚОЛИБ, ДУНЁНИ ҚУТҚАРИНГ!Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
27-04-2020, 12:21
Вернуться назад