DataLife Engine / БИЗ СИЗ БИЛАН БИРГАМИЗ ҚАДРЛИ САРДОБАЛИКЛАР!

БИЗ СИЗ БИЛАН БИРГАМИЗ ҚАДРЛИ САРДОБАЛИКЛАР!

Боғот туманидан бугун 14май куни 150нафар кўнгилли ёшлар Сардобани қуришга ёрдам бериш учун йўлга чиқдилар. Боғот туман ҳокимлиги Сардобага келган офатни тезда бартараф этишга йўлланган элдошларимизни қўллаб-қувватлаб бутун Боғотликлар, тадбиркорлар, саховатпеша инсонлар ўзларининг оғзибирлигини яна бир бор намоён қилиб барча турдаги озиқ-овқатлар, кийим-кечаклар, энг зарур иш қуролларини олиб бердилар. Боғот тумани ҳокимлиги барча ёрдамга чиққан йигитларга ва хайр саховат кўрсатаётган тадбиркорларга миннатдорчилик билдирди. Рамазон ойида ўз ҳоҳиши билан савобли ишга кетаётган йигитлар «Биз Сардобада чиройли уйлар қурамиз. Уларга далда бўлиб, ватан олдидаги бурчимизни бажарамиз. Биз бирлашиб қийинчиликларни енгамиз!» деб йўлга отландилар. «Дўст бошга иш тушганда билинади» мақолига асосланган қон-қардошлик ёрдами ҳаммани руҳлантириб юборди.Янги Сардобани қуришга йўлланган қурувчиларга оқ йўл тилаймиз. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
15-05-2020, 12:41
Вернуться назад