DataLife Engine / ТАДБИРКОРЛАР ТАКЛИФЛАРИНИНГ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

ТАДБИРКОРЛАР ТАКЛИФЛАРИНИНГ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларни амалга ошириш юзасидан Боғот тумани ҳокими тадбиркорлар таклифларини эшитди. Ҳоким ўринбосарлари билан энг зарур вазифаларни белгилаб олди. Боғот туманидаги 43 та маҳаллада жами 163,8 минг нафар аҳоли яшайди.Туманда иш излаётган фуқароларнинг бандлигини таъминлашда тадбиркорлар имкониятидан кенг фойдаланилмоқда.Бугун туман ҳоким О.Холбоев «Оқ тепа» маҳалласидаги «Мебеллар уйи» раҳбари, ёш тадбиркор Қ.Хасановнинг тадбиркорликни кенгайтириш бўйича янги таклифини тинглади ва қўллаб-қувватлади.Туман ҳокими «Нурафшон» маҳалласидан 1994 йилда туғилган Х.Арслонованинг халқ табобати йўналиши бўйича таклифини эшитиб, «Ёшлар-келажагимиз» дастури бўйича кредит бериш юзасидан ҳоким ўринбосари Р.Шариповга топшириқ берди. «Ашхобод» маҳалласидан тадбиркор Б.Матёқубов 12 та фуқарони ишга жойлаштирди. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
14-05-2020, 10:41
Вернуться назад