DataLife Engine / ТУМАН ҲОКИМИ МУАММОЛИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ТУМАН ҲОКИМИ МУАММОЛИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ТУМАН ҲОКИМИ МУАММОЛИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ Боғот тумани ҳокими, 1- сектор раҳбари Жаҳонгир Назаров ёшларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш, жамиятда ўз ўрнини топишлари учун уларнинг қизиқиш ва истакларига қараб амалий ёрдам бериш мақсадидаги навбатдаги ёшлар билан учрашувини «Навбаҳор» маҳалласида ўтказди. Учрашувда «Навбаҳор» МФЙдан 7 нафар, «Юксалиш» МФЙдан 2 нафар ёшлар туман раҳбарига ўзларининг энг долзарб мурожаати ва таклифларини билдирдилар. Мурожаат қилган ёшлардан Маҳфуза Сафарованинг тикув машина сўраб қилган мурожаати шу жойнинг ўзида ҳал бўлди. Эндиликда Маҳфуза ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиши доирасида иш бошлаб, даромад топиши мумкин. Учрашувда туман ҳокими ёшлар томонидан айтилган 6 та мурожаат бўйича тегишли масъул ташкилот раҳбарларига топшириқлар берди ва ёшларнинг мурожаатларини ҳал этилиш жараёнини ўзининг назоратига олди. Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Отажон Матниёзов Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
13-06-2023, 09:45
Вернуться назад