DataLife Engine / АЁЛЛАРГА ХАЗИНА КАЛИТИНИ ТУТҚАЗАМИЗ!

АЁЛЛАРГА ХАЗИНА КАЛИТИНИ ТУТҚАЗАМИЗ!

Хоразм вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Г.Қурбонбоева бошчилигида Боғот туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлардан Лолажон Аллаберганова, Назокат Каримова, Шаҳло Бобожоноваларга ҳомийлар ёрдамида «Аёлларга хазина калитини тутказамиз!» акцияси доирасида 50та жўжа берилди. Аёллар энг кам иш хақини тўланадиган 1йиллик меҳнат стажига эга бўлди. «Етти хазинанинг бири» паррандачилик орқали туманда камбағаллик бўсағасига келиб қолган 20та оила аёлларининг иш билан бандлиги таъминланди. Боғот тумани Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари М.Матмуродова ҳам ушбу хонадонларда бўлди ҳамда жўжа боқишга киришган хотин-қизларга тавсияларини берди. Келажакда бу аёлларимиз оила даромадини кўтариб, тадбиркорлик сирларини ўрганиб, оиласини фаровон қилишига ишонч билдирди. Туманда оилаларга ҳомийлик ёрдами бераётган саховатли нсонлар сафи кўпаймоқда.
16-05-2020, 02:41
Вернуться назад