DataLife Engine / Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун

Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун

Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади – инсон қадрини улуғлаш,халқимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиб беришдан иборат. Фуқароларни бугунги кунидан, ҳаётидан рози қилишда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати муҳим аҳамиятга эга. Шу боис вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов вилоятдаги тиббий муассасалар фаолиятини шахсан бориб ўрганиб, назорат қилиб боради. Вилоят ҳокими бугун Боғот туман тиббиёт бирлашмасига қарашли бир қатор бўлимлар ва марказий поликлиника фаолиятини бориб кўрди, шифокорлар, беморлар билан мулоқотда бўлди. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш, даволанувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш бўйича қатор топшириқлар берди. Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
9-07-2023, 11:03
Вернуться назад