DataLife Engine / Хотин- қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенглик.

Хотин- қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенглик.

Хотин- қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенглик. Ҳозирги кунда жаҳон ҳамжамиятида хотин қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенглиги масаласи долзарб мавзулардан бири бўлиб келмоқда. Ҳусусан, хотин қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатлар тенглиги баробарида, жамият хаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида аёлларнинг жамиятда тутган ўрни ва нуфузи янада ортиб бормоқда. Жумладан, мамлакатимизда ҳам хотин қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва саломатлигини сақлаш шунингдек, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб қувватлаш борасида ҳам кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда эътиборлиси шундаки бугунги кунда аёлларнинг сиёсат ва иқтисодиётга кенг жалб қилиниши туфайли гендер тенглик борасидаги ўзгаришлар, ютуқлар яққол кўзга ташланмоқда ва ислоҳотлар тизимли давом этиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари ва Президентимизнинг 2022-йил 7 март куни “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022-2026 йилларда амалга оширилиши белгиланган муҳим масалаларни ўзида акс эттирган фармони ҳам ушбу жараённинг бугунги кунда нақадар муҳим эканлигини, гендер тенгликни таъминлаш давлатнинг устувор йўналишларидан бири эканига ҳам яққол наъмуна бўлди. Соҳага оид қонун ҳужжатлари ижросини ўз вақтида таъминлаш ва кутилган натижаларга эришиш  асносида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича бир қатор чора тадбирлар изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати таркибида аёллар ҳуқуқларини таъминлаш ва камситишнинг ҳар қандай шаклига барҳам бериш бўйича миллий қонунчиликда халқаро стандартларни уйғунлаштирувчи янги Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташкил қилиниши, меҳнатга оид ҳуқуқларнинг кафолатлари ва қўллаб-қуватлашни янада кучайтириш, оиладаги зўравонлик қурбонларига ёрдам бериш, жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишни олдини олиш республика маркази жумладан, Хотин-қизлар тадбиркорлиги маркази, “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази каби янги тузилмалар ташкил этилди. Бугунги кунда ҳар бир жабҳада аёлларнинг фаоллигига гувоҳ бўляпмиз яъни давлат бошқарувида, судлов тизимида, ички ишлар, божхона тизимларида ҳам хотин-қизларнинг самарали меҳнат қилаётгани айни ҳақиқатдир. Оилада аёлларнинг тутган ўрни нақадар муҳим бўлса, айни кунда давлат органлари тизимида ҳам шундай аҳамиятлидир.   Жиноят ишлари бўйича Боғот туман суди раиси      Ҳ.Саидов  
12-07-2023, 05:07
Вернуться назад