DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИДА МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИИНГ 32 ЙИЛЛИГИ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

БОҒОТ ТУМАНИДА МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИИНГ 32 ЙИЛЛИГИ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

БОҒОТ ТУМАНИДА МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИИНГ 32 ЙИЛЛИГИ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ Боғот тумани марказидаги сўлим маскан туман амфитеатрида Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан «Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!» шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирида  туман ҳокими Жаҳонгир Назаров сўзга чиқиб, туманимизда кейинги йилларда юз бераётган ўзгаришлар, улкан бунёдкорлик ишлар тўғрисида гапириб, барча юртдошларимизни Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги  билан  яна бир бор табриклади. Шундан сўнг, иштирокчиларга катта байрам концерти туҳфа этилди. Туманимизда ижод қилиб келаётган санъаткорлар ўз ижодлари билан меҳмонлар кўнгилларини хушнуд этдилар. Байрам тадбирларига Республика тарғибот гуруҳи вакиллари ташриф буюрдилар. Меҳмонлар самимий тилаклар ила айтган табрик сўзларида Боғотликлар ҳақида илиқ сўзлар айтилди. Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги барча юртдошларимизга муборак бўлсин! Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
28-08-2023, 09:45
Вернуться назад