DataLife Engine / ТОМОРҚА - ДАРОМАД МАНБАИ

ТОМОРҚА - ДАРОМАД МАНБАИ

Бугунги кунда Боғот туманидаги барча маҳаллаларда фуқароларимиз пандемия даври бўлишига қарамасдан томорқасидан оқилона фойдаланиб, картошка, сабзи, помидор, бодринг ва бошқа полиз экинларини етиштириб келмоқдалар.Жумладан, «Қалажиққалъа» маҳалласида яшовчи хожи ота Нурулла Ўдаков хонадонидаги мўъжазгина томорқани алоҳида айтиш жоиз. Улар ёшларга ўрнак бўлиб, ўз томорқаларини яшилликка буркамоқдалар. «Томорқамиз-хазинамиз, даромад манбаимиздир!" шиори остида томорқаларида иссиқхонасидан яхшигина даромад олаётган оилаларнинг мўл ҳосилини кўриб, Боғотлик бободеҳқонлар томорқаларининг ҳар бир қарич ерини ҳам экинсиз қолдирмасдан эртанги куни учун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга замин яратаётганлигининг гувоҳи бўласиз ва албатта, томорқадаги саранжом-саришталикни кўриб ҳавас қиласиз. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
28-05-2020, 15:31
Вернуться назад