ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРЛАРИ - АМАЛДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4666-сонли қарори қабул қилинди.Мазкур қарор билан тиббий-санитария соҳасини янги тизимини жорий этиш бўйича бир қанча ўзгаришлар қабул қилинди.Жумладан тиббиёт коллежлари техникумларга айлантирилмоқда, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб 47та тиббиёт коллежлари Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этилади ва унинг битирувчилари тиббиёт олий таълим муассасаларининг 2-курсидан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлди. Қарор тиббий-санитария ходимларини касбий ривожлантириш тизимини яхшилаш, соҳада етук ва чуқур билимга эга кадрларни замонавий таълим стандартлари асосида тайёрлаш, тиббиёт ташкилотлари, айниқса бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини профессионал мутахассислар билан таъминлаш, тиббиёт таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг мавқеини ошириш, шунингдек, 2019–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида қабул қилинган. Президент қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб 47 та тиббиёт коллежларини Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда техникумлар фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи Комплекс дастурни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда унинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлайди:• Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларининг моддий-техник базасини янада кучайтириш, амалиёт хоналарини белгиланган нормативларга асосан жиҳозлаш, ўқув-симуляцион аудиторияларни ташкил этиш;• валеология, тиббий психология, нутрициология, диетология, фармакология, кинезиология, реабилитология, профпатология фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишини жорий этиш ҳамда мазкур техникумларнинг ўқув режалари ва фан дастурларини илғор хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқиш;• тиббиёт олий таълим муассасаларининг юқори малакали профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларида масофавий таълим орқали дарс машғулотларини ўтказиш.Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.Бундан ташқари 2021 йил 1 январдан бошлаб:шифокорлар учун ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтиш тартиби киритилади ҳамда уларга қулайлик яратиш ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш учун аттестацияни онлайн тартибда аудио ва видеокузатув остида ташкил этиш тизими жорий этилиши, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш учун тўлов бекор қилиниши кўзда тутилган.Боғот туман санитари-эпидемиологик осойишталик маркази олий маълумотли кадрлар билан таъминланиши бўйича жами штат норматив бўйича 18 та бўлиб, бугунги кунда тўлиқ 18 нафар шифокор билан етарли тўлиқ таъминланган.Шифокорларнинг 7–нафари олий, 1-тоифага 1-нафар, 2-тоифага эга 4-нафар, тоифасиз 3-нафари тоифага эга бўлмаган шифокорлардан ташкил топган.
Боғот туман СЭОМ бош врачи А.БобоевБоғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
27-05-2020, 17:01
Вернуться назад