DataLife Engine / ЯНГИ МАКТАБДА БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ САДОЛАРИ ЖАРАНГЛАДИ

ЯНГИ МАКТАБДА БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ САДОЛАРИ ЖАРАНГЛАДИ

ЯНГИ МАКТАБДА БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ САДОЛАРИ ЖАРАНГЛАДИ Бугун инвестиция дастури асосида тўлиқ реконструкциядан чиқарилган Боғот тумани энг чекка ҳудудидаги «Қипчоқ» маҳалласида жойлашган 13- сон умумтаълим мактабида биринчи қўнғироқ садолари жаранглади. Тадбир «Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон!» учун шиори остида бошланди.  2023-2024 ўқув йилида мактабга қабул қилинган 1-синф ўқувчиларига 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат «Президент совғалари» топширилди.  Биринчи дарс соати — «Мустақил дарслари» билан бошланди. Ушбу дарсларда истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, ёшларимиз томонидан қўлга киритилган катта ғалабалар ҳамда миллий тарихимизнинг ёрқин лавҳалари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берилади. Тадбирда туман ҳокими Жаҳонгир Назаров, Ўзбекистон Қаҳрамони Шерипбой Ражабов, кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди. Ҳоким ўз сўзида шарқ донишмандларининг «Энг катта бойлик- бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос- бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик-бу билимсизликдир» деган ҳикматли сўзларини айтар экан, ўқувчиларга қарата шундай деди:«Азиз ўқувчилар келажакда ўз ўрнингизни топишни, ҳаётда тўкин сочинликда ва бахтли яшашни истасангиз билим олинг, илмли маърифатли, фойдали касб эгаси бўлинг, сизнинг асосий вазифангиз билим чўққиларини эгаллаш, ватанимизга, халқимизга ва Президентимизга содиқ фарзанд бўлиб, чин маънода ватанпарапр, содиқ инсон бўлиб етишишдан иборатдир» дея тадбир иштирокчиларини айёмлар билан самимий табриклади. Маълумот ўрнида: ушбу мактабга 12 млрд 46 млн 624 сўм ажратилди, 624 нафар ўқувчига мўлжалланган биноси янгидан таъмирланиб, қўшимча равишда 420 ўринли ўқув биноси қуриб берилди. Мазкур мактаб реконструкция қилинишидан олдин коэффициенти 2 бўлса, ҳозир 1,1 ҳолатга яхшиланди. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
4-09-2023, 09:00
Вернуться назад