DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ КЛАСТЕРЛАРИ ВА ФЕРМЕРЛАРИ ТОМОНИДАН ПАХТА ТЕРИМИ БОШЛАБ ЮБОРИЛДИ

БОҒОТ ТУМАНИ КЛАСТЕРЛАРИ ВА ФЕРМЕРЛАРИ ТОМОНИДАН ПАХТА ТЕРИМИ БОШЛАБ ЮБОРИЛДИ

БОҒОТ ТУМАНИ КЛАСТЕРЛАРИ ВА ФЕРМЕРЛАРИ ТОМОНИДАН ПАХТА ТЕРИМИ БОШЛАБ ЮБОРИЛДИ Боғот тумани кластерлари ва фермерлари йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик, бирдамлик билан бошлаб, ҳосилни нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш мақсадида теримчиларга, механизатор ва тракторчиларга барча шароитларни яратиб бермоқдалар. Айни дамда туманимиз фермерларининг, «Greet Cotton» кластери ҳамда «Боғот Агрокластер»и далаларида терим жараёни қизғин паллага кирган. Кластерлар томонидан лабораторияларда, тарозихоналарда ишлаётганлар учун барча шароитлар яратилган. Ўтган 2022 йилда «Боғот Агрокластер»МЧЖ томонидан сотиб олинган АҚШдан келтирилган, бир кунда 25-30 тоннагача пахта терадиган 9 та пахта териш комбайнлари теримни бошлаш арафасида. Маълумот учун: жорий йилда Боғотда 7050 гектар майдонда пахта етиштирилган бўлиб, 27 775 тонна пахта териб олиш режалаштирилган, шундан 9 000 тоннадан ошиқ пахта хом-ашёси пахта териш машиналарида терилиши мўлжалланмоқда. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
11-09-2023, 09:45
Вернуться назад