DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ОЙБЕК ХОЛБОЕВНИНГ ЁШЛАРГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ОЙБЕК ХОЛБОЕВНИНГ ЁШЛАРГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ОЙБЕК ХОЛБОЕВНИНГ ЁШЛАРГА БАЙРАМ ТАБРИГИ Азиз ёшлар!Боғотнинг Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Мангуберди каби жаҳон тан олган буюкларига ҳақиқий издош бўладиган шижоатли ёшлари!Юртимиз ҳаётидаги байрам - Ёшлар куни барчангизга муборак бўлсин!Бугунги кунда мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ёшларимизнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётгани ҳаммамизни қувонтиради.Азиз фарзандларим!Сизларни Боғот туманида«Ёшлар келажагимиз!», «Ҳар бир ёшга бир гектар» лойиҳаларининг ҳақиқий ижодкорлари деб атасам ўринлидир.Ёдингизда бўлсин, халқимиз, Ватанимиз сизлардан буюк ишларни кутмоқда. Бу ишонч ва масъулиятни ҳар томонлама оқлаш, унга муносиб бўлиш – улуғ бахтдир. Бундай бахт ҳар бирингизга насиб этсин!Азиз ёшлар!30-июнь гўзаллик ва камолот айёми – Ёшлар куни билан сизларни самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт, шижоат ва омад тилайман. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИО.ХОЛБОЕВ.
30-06-2020, 12:58
Вернуться назад