DataLife Engine / САЙЁР ҚАБУЛ

САЙЁР ҚАБУЛ

АҲОЛИ МАНФААТЛАРИ ДОИМ ЭЪТИБОРДА Бугун Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаровнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.   Қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Боғот туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Қ.Нурметов, ҳоким ўринбосарлари, идора ташкилот раҳбарлари қатнашди. «Пахтаобод» маҳалласи фуқаролари туман раҳбарига ва тегишли бўлган мутассаддиларга ўз мурожаатлари билан юзланишди. Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан, моддий ёрдам олиш, кадастр, контракт пулини тўлашда ёрдам каби билдирилган мурожаат ва бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди. Туман ҳокими қабулда иштирок этаётган Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Пўлат Ёқубовга, ҳоким ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилот ва муассасалар вакилларига ечими муддат талаб этган мурожаатларни тегишли тартибда қонуний ҳал этиш юзасидан галдаги топшириқларни берди ва ижросини назоратга олди.
18-12-2023, 07:25
Вернуться назад