СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ - ХАЛҚ МУРОЖААТЛАРИНИ ТИНГЛАМОҚДА
Боғот туманида тасдиқланган режага мувофиқ 19 декабръ куни туман ҳокими Жаҳонгир Назаровнинг «Ёш ўсмир» маҳалласида, туман прокурорининг «Боғистон» маҳалласида, ИИБ бошлиғи Э.Ахмедовнинг «Ғалаба» маҳалласида, ДСИ бошлиғининг «Олтинқум» шаҳарчасида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Қабул даваомида сектор раҳбарлари томонидан фуқароларнинг электр кучланишини ошириш, даволаниш учун моддий ёрдам ажратиш, табиий газ босимини ошириш, ички йўлларни таъмирлаш борасидаги йўллаган мурожаатлари тингланди. Айрим мурожаатлар жойида ҳал қилинди, мудлат талаб этаётган мурожаатлар назоратга олинди.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
19-12-2023, 04:15
Вернуться назад