DataLife Engine / ИС ГАЗИДАН ЗАҲАРЛАНИШ ВА ЁНҒИНЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

ИС ГАЗИДАН ЗАҲАРЛАНИШ ВА ЁНҒИНЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Боғот туманида тадбир доирасида туман ФВБ ходимлари томонидан тадбиркорлик объектларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати  ўрганилиб аниқланган камчиликлар бўйича масъулларига Фавқулодда вазиятлар содир бўлишининг олдини олиш бўйича тушунчалар берилди. Ҳуррият маҳалласида  хонадонлар ўрганилиб ис газидан заҳарланиш ҳолатлари юзасидан тез фурсатларда аниқланган камчиликларни бартарф этишлари ҳақида тушунтиришлар ўтказилди. Суҳбат давомида қиш мавсумида кўп кузатилиши мумкин бўлган ёнғинлар  билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда носоз қўлбола электр, газ жиҳозларидан фойдаланмаслик бўйича буклетлар тарқатилди. Тадбирлар давомида мавзуга доир фуқароларнинг саволларига атрофлича жавоб бериб ўтилди.     Боғот тумани ҳокимлииг ахборот хизмати
19-12-2023, 04:15
Вернуться назад