DataLife Engine / “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаровнинг ёшлар билан учрашуви ёшларнинг муаммо ва таклифларини тинглашдан бошланди. Ёшлар ҳуддудлардаги маҳаллаларда сунъий қопламали спорт майдончаси қуриш, маънавий-маданий тадбирларга ёзувчи ва шоирларни таклиф этиш, маҳаллада IT соҳасида қўшимча хоналар ташкил этиш, тадбиркорликни йўлга қўйишда амалий ёрдам бериш каби муаммо ва таклифларини билдирдилар.  Ёшлар томонидан билдирилган фикрлар қўллаб-қувватланди ва айрим муаммолари учрашув залининг ўзида ечим топди. Муддат талаб этаётган муаммолар назоратга олинди. Янги йилдан бошлаб, учрашувларни маҳаллаларда ҳар ойда ташкил этиб бориш, чекка ҳудудлардаги ёшларнинг талаб ва истакларини тинглаш, муаммоларини бартараф этиш галдаги режалар қаторига киритилди.     Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
21-12-2023, 06:50
Вернуться назад