DataLife Engine / АЗМУ ШИЖОАТЛИ БОҒОТЛИК ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

АЗМУ ШИЖОАТЛИ БОҒОТЛИК ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

«Ҳоким ва ёшлар учрашуви»да туман раҳбари томонидан истеъдодли, қобилиятли, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, она-ватанга соф муҳаббати, юртга садоқати билан тенгқурларига ўрнак бўлаётган боғлар юрти Боғотнинг юрагидаги ўти бор ёшлари тақдирланди. Туман ҳокими Жаҳонгир Назаров Президентимиз томонидан бугунги дорилуомон кунларда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида ёшларга қаратилган эътибор, ёшларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ҳақида гапириб, ёшларни она-Ватанни асраш ҳар бир ёшнинг муқаддас бурчи эканлигини таъкидлаб ўтди. Бугун марду майдон спортчи ёшлар эътироф этилди. Учрашувда туманимизнинг  маҳаллаларида фаолият юритаётган мақтов ва эътирофга лойиқ маҳалла етакчилари 2023 йил давомидаги самарали меҳнатлари, шахсий кўрсатган намунали фаолияти учун рағбатлантирилди.     Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
21-12-2023, 06:55
Вернуться назад