DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИДА АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ҚАТЛАМЛАРИ ВА ЯШАШ ТАРЗИГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА.

БОҒОТ ТУМАНИДА АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ҚАТЛАМЛАРИ ВА ЯШАШ ТАРЗИГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА.

БОҒОТ ТУМАНИДА АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ҚАТЛАМЛАРИ ВА ЯШАШ ТАРЗИГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА. Замонавий давлат хизматчиларининг ўз олдига қўйилган асосий вазифаси ва лавозим мажбуриятларини бажариш шиддат билан ривожланиб бораётган мамлакатимиз иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётида қанчалик мураккаб бўлмасин, ҳар бир соҳа вакилларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳаётидан бир лаҳза бўлсада уларга вақт ажратиб меҳр ва саховат кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳолидан хабар олиб туриш кундалик ҳаётий тарзига айланиб қолмоқда. Айни дамларда туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази масъул ходимлари иштирокида туманимизда ҳаёт кечираётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, жумладан ногиронлиги бўлган кексалар, хотин-қизлар, болалар ҳолидан хабар олинди.   "Ижтимоий давлат" тамойиллари асосида мазкур фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясига оид конституциявий ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш, аҳолига ижтимоий хизматларни кўрсатиш сифатини тубдан ошириш мақсадида 20 нафар фуқарога 20 та ҳасса, 17 нафар фуқарога 17 жуфт қўлтиқ таёқлар, 18нафар фуқарога эшитиш мосламалари, 1нафар фуқарога юриш мосламаси, 2 нафар фуқарога 2 жуфт тирсакли ҳасса, 5 нафар фуқарога кўзи ожизлар ҳассаси, 42 нафар кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга аравачалар бепул етказиб берилди. Бундай ижтимоий ҳимояга ва меҳрга муҳтож ёлғиз яшовчи кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда пенсионерларга кўрсатилаётган эътибор халқимизнинг кўтаринки руҳда яшаб, эртанги кунига ижтимоий давлатимизга янада ишончи ортишига дастуриамал бўлади. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
30-01-2024, 11:43
Вернуться назад