DataLife Engine / БОҒОТЛИК БЕТАКРОР ОВОЗ СОҲИБИ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ОРТИҚ ОТАЖОНОВНИ ЭСЛАБ...

БОҒОТЛИК БЕТАКРОР ОВОЗ СОҲИБИ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ОРТИҚ ОТАЖОНОВНИ ЭСЛАБ...

Туманимиздаги Ортиқ Отажонов маҳалласидаги 4- сон Мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Халқ артисти марҳум устоз-санъаткор Ортиқ Отажонов таваллудининг 77 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда устознинг қариндошлари, дўстлари, ёшлар ҳамда маданият ва санъат соҳаси вакиллари иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққан Ортиқ Отажоновнинг дўстлари санъаткорнинг бетакрор ҳаёти ва ижоди ҳақида гапириб бердилпр. Туман Маънавият бўлими раҳбари М.Бобожонов сўнгги йилларда давлатимиз томонидан маданият ва санъат соҳасига қаратилаётган юксак эътибор туфайли соҳада қатор ислоҳотлар амалга оширилаётгани, Президентимизнинг   «Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарори беқиёс хурсандчилик билан кутиб олингани ҳақида ҳам гапириб ўтди. Тадбирда устоз Ортиқ Отажоновнинг ўлмас, гўзал лирик қўшиқлари шогирдлари томонидан ижро этилди.   Боғот туман ҳокимлиги ахборот хизмати
31-01-2024, 08:18
Вернуться назад