DataLife Engine / ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ

ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ

Бугун Боғот туман ҳокими Жаҳонгир Бахрамович Назаровнинг навбатдаги  қабули бўлиб ўтди.Қабулда 19 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Туман ҳокими фуқароларнинг иш билан таъминлаш, моддий ёрдам бериш, суюлтирилган газ ҳамда электр таъминотидаги узилишлар ва бошқа масалалар бўйича мурожаатларини эшитди.Мурожаатларнинг айримлари жойида ҳал этилди, айримларига масъуллар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар мутасадди раҳбарларга ва ҳоким ўринбосарларига йўналтирилди.Ўтказилган қабулда маҳалла бешлиги, идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Меҳнат гули маҳалласи раисининг  Қулонқаробоғ ҳудуди аҳолиси учун  банкомат қўйиб берилишини сўраб  қилган мурожаати туман ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
1-02-2024, 08:47
Вернуться назад