DataLife Engine / «СЎЗНИНГ СЕҲРИ БИЛАН ЯШАМОҚ ҲАМ БАХТ...»

«СЎЗНИНГ СЕҲРИ БИЛАН ЯШАМОҚ ҲАМ БАХТ...»

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни Боғотлик таниқли журналист ва шоир Азамат Сафар ҳақида коллежда ишлаган даврларимда эшитганман. Бу инсон Боғот туманида матбуот соҳасида жонкуярлиги билан жамоатчилик назарига тушган фидойилардан биридир. Айниқса, «Ҳуррият»(ҳозирги «Боғот садоси» газетаси) ва «Фидокор» газеталарида мухбир бўлиб меҳнат қилган давридан барчанинг меҳрини қозониб улгурган. 2009 йилда журналистика соҳасидаги Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан «ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЖУРНАЛИСТИ» Республика танловида матбуот йўналиши бўйича ғолибликни қўлга киритгани, газетанинг нашри адади рейтингини кўтаришдаги етакчилиги, қўйинки, бошқа ютуқлари билан Боғот тумани матбуот соҳасига муносиб ҳисса қўшган журналистдир.Устози, салкам чорак аср «Боғот садоси» газетаси бош муҳаррири бўлиб ишлаган фахрий журналист Ражаббой Раззоқовдан, ҳозирги кунда «Боғот садоси» газетаси муҳаррири Ш.Усмонхўжаевлардан жонкуяр бу киши ҳақида кўп илиқ сўзларни эшитганман. Бугунги кунда Хоразм вилояти телерадиокомпаниясида меҳнат қилаётган бу самимий инсон биланҳозирда бир соҳада,ёнма-ён ишлаш насиб этганидан хурсанд бўламан. Азамат оға билан кўрсатувлар ҳақида кўп гурунглашамиз, суҳбатимиз ижод ҳақида боради. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати орқали берилаётган ёзганларим, ижодим маъқул бўлди шекилли ҳозирда устоз-шогирд бўлиб фаолиятимни юритяпман. Ҳамиша шогирдларига тўғри йўл кўрсата оладиган устоз журналистАзамат Сафар ишчи оиласида туғилган. Отаси Отагалди ота ҳалол, меҳнаткаш инсон бўлган экан, оналари Анагул она ҳамиша ўғли ёзган шеърларини ўқиб берса қувончдан йиғлар эканлар. Яқинларининг айтишича, Азамат ака ёшлигидан ижодга меҳр қўйган. Мактаб даврларидаёқ шеър ва мақолалари ҳудуд газеталарида чоп этилган. Унинг “Боғотим” номли шеъри вилоят газеталарида ҳамда Боғотлик кучли журналистлар Рўзимбой Хасан, Холмурод Қурбонлар ёзган китобларда ёритилганини кўриб, ижодкор аҳлига тасаннолар айтиш лозимлмгини ҳис қиламан. Азамат Сафар устозлари Дилдора Муҳаммедова, Ражаббой Раззоқовлардан, тенгдош журналистларидан Дилдора Отажоновалар билан ижод йўналишида биргаликда сидқидилдан меҳнат қилганлар. Орзулари уни пойтахтга етаклаган. 1988 йилда Тошкент давлат университети журналистика факультети кундузги бўлимига ўқишга киргач, олийгоҳ талабаси бўлиш бахти Азамат Сафар ҳаётида янги уфқлар кашф этишга кучли туртки бўлган. Олийгоҳда ижоди куртак ёзган қаҳрамонимиз Азамат Сафар газеталарда, телевиденияда, ҳокимият тизимида меҳнат қилиб, ҳозирги кунда янада фаол. Журналистик фаолиятидаги жонкуярлиги билан ҳурмат ва эъзозда юрган фидойи юртдошимиз билан Боғотликлар фахрланиб гапирадилар. Турмуш ўртоғи Сайёра Ортиқова олий маълумотли, кучли педагог, ёшларнинг севимли устози бўлса, қизи Ўзбекистон Миллий университети инглиз филологияси факультети талабаси, ўғли Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия университети 2-босқич талабаси, бир сўз билан айтганда Азамат Сафар бахтли оиланинг бахтиёр оила бошлиғидир.Ижоди гуллаб яшнаб палак отаётган, кенг омма олдида самарали фаолияти орқасидан танилган ва таниқли журналист мақомига эриша олган элдошимизга ижодий баркамоллик, оилавий бахт, файзу барака тилаймиз.Яқинлашиб келган касб байрамлари билан туманимиздаги, вилоятимиздаги, бутун Республикамиздаги барча журналистларни ва ОАВ вакилларини чин кўнглимдан самимий муборакбод этаман!Ҳамиша қаддингиз ва қадрингиз баланд бўлсин, азиз ватандошлар! Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Муҳаббат Абдуллаева. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
26-06-2020, 04:10
Вернуться назад