КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШ ЮЗАСИДАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР
КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШ ЮЗАСИДАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Эпидемиологик вазият ёмонлашгани инобатга олиниб, Республика махсус комиссияси тегишли қарори қабул қилинган эди. Қарорга асосан жорий йилнинг 1 июль санасидан бошлаб, республиканинг барча ҳудудларида буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилиши белгиланди. Шу билан бирга Боғот тумани СЭОМ бош врачи бошчилигида тумандаги одамлар гавжум бўлаётган жойларда COVID-19 касаллигини юқтириб олмаслик юзасидан тарғибот тушунтиришлари ўтказилмоқда.Боғот туманида ушбу қарор ижросини бажариш, халқ ўртасида осойишталикнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда коронавируснинг кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида туман ҳудудидаги бозорларда дезинфекция ишлари бошлаб юборилди. Дезинфекция ишлари учун ҳозирда 56 нафар ходим жалб қилиниб, тўхтовсиз дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
4-07-2020, 11:11
Вернуться назад