DataLife Engine / Боғот тумани ҳокими дорихоналардаги аҳволни ўрганди

Боғот тумани ҳокими дорихоналардаги аҳволни ўрганди

Боғот тумани ҳокими дорихоналардаги аҳволни ўрганди Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев масъул ташкилот раҳбарларидан туман департамент бўлими бошлиғи Д.Вафаев, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши депутатлари Б.Сафаров, Г.Рахимовалар билан дорихоналарда коронавирусни даволашдаги зарур дорилар заҳираси аҳволини ўрганди. Дорихона ходимлари билан суҳбатлашиб муаммолар билан қизиқди. Мавжуд муаммоларнинг бир қисми шу жойнинг ўзида бартараф қилинди. Дори тақчиллигини бартараф қилиш юзасидан масъул раҳбарларга топшириқлар берилди ва ушбу топшириқларнинг ижроси таъминланмоқда. Дорихона ходимлари бугунги синовли кунларда инсонларга сидқидилдан хизмат қилиш ва бу орқали ҳалқимизни рози қилиш асосий вазифалари эканлигини айтдилар ва коронавирусга қарши препаратларни ўз вақтида фуқароларга топиб етириш чораларини кўрилаётганини таъкидладилар.Дориларнинг нарҳи департамент ходимларининг доимий назоратидадир. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
21-07-2020, 03:42
Вернуться назад