DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ «103-CALL МАРКАЗИДА»

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ «103-CALL МАРКАЗИДА»

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ «103-CALL МАРКАЗИДА» Ҳозиргина Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев бошчилигида Хоразм вилояти Кенгаши депутатлари Б.Сафаров, Г.Рахимовалар ҳамда Боғот тумани департамент бўлими бошлиғи Д.Вафаевлар Боғот ТТБ тез ёрдам бўлимига бориб, коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича тиббий ёрдам мобил гуруҳларига беркитилган шифокорлар билан учрашдилар ва тез ёрдам бўлимида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирдилар. Ҳоким ТТБ бошлиғи А.Саидовга бўлимдаги камчиликлар бўйича топшириқлар берди.Керакли ҳимояловчи кийимлар заҳирасига туман ҳокими жиддий эътибор қаратди.«103-CALL МАРКАЗИ» ходимлари билан туман аҳолисидан келаётган мурожаатлар таҳлил қилинди. Мурожаатларга эътибор, тезлик билан ёрдам кўрсатиш ҳолати ўрганилди. Тиббиёт ходимларига миннатдорлик билдирилди ва бугунги синовли кунларда янада фидойилик кўрсатишлари ва карантин қоидаларига амал қилишлари юзасидан кўрсатмалар берилди
20-07-2020, 01:55
Вернуться назад