Бугун Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Бугун Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди.Унда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.Сессияга Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ойбек Холбоев раислик қилди. Сессия кун тартибида камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай муҳитни яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича масалалар кўриб чиқилди.Сессияда молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича 1-ўринбосар С.Қурбоновнинг коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш-тарзи оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали даромад манбаи яратишнинг вақтинчалик тартиби билан айрим камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.Депутат И.Искандаров бу юзадан ўз фикрини билдириб ўтди.Сессияда кўриб чиқилган масала юзасидан қарор қабул қилинди.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
13-07-2020, 01:19
Вернуться назад