DataLife Engine / ФИДОЙИЛИК - УМРИНИНГ МАЗМУНИГА АЙЛАНГАН АЁЛ

ФИДОЙИЛИК - УМРИНИНГ МАЗМУНИГА АЙЛАНГАН АЁЛ

ФИДОЙИЛИК - УМРИНИНГ МАЗМУНИГА АЙЛАНГАН АЁЛ Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари, ҳокимнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдуллаева Муҳаббат Бердибаевна 1972 йил 13 июлда Боғот туманида туғилган.1995 йил СамДУ рус филология факультетини, 2007 йил Тошкент ДИУнинг халқаро молия, банк иши факультетини тугаллаган.Иш фаолиятини 1995 йил 1-мактабда ўқитувчиликдан бошлаган. 2007-2009 йиллар Боғот маиший хизмат коллежида ЎИБД ўринбосари, 2010-2017 йиллар Боғот маиший хизмат ва ахборот технологиялари коллежи директори, 2017-2018 йиллар Боғот тумани Мактабгача таълим бўлими мудири, 2018-2020 йиллар 14-сон мактаб директори, 2020 йил январдан ушбу лавозимда меҳнат қилиб келмоқда.Фидойи меҳнатлари учун Мустақиллик кўкрак нишонлари билан тақдирланган. «Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар таълими аълочиси». Фидойилиги, жонкуярлиги учун элимиз ҳурматига сазовор бўлиб келаётган Муҳаббат Абдуллаевани Боғот тумани ҳокимлиги чин қалбдан самимий табриклайди. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ.
13-07-2020, 09:25
Вернуться назад