DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ О.ХОЛБОЕВНИНГ КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЮЗАСИДАН БОҒОТ ТУМАНИ АҲОЛИСИГА М У Р О Ж А А Т И

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ О.ХОЛБОЕВНИНГ КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЮЗАСИДАН БОҒОТ ТУМАНИ АҲОЛИСИГА М У Р О Ж А А Т И

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ О.ХОЛБОЕВНИНГ КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЮЗАСИДАН БОҒОТ ТУМАНИ АҲОЛИСИГАМ У Р О Ж А А Т И Азиз Боғотликлар! Туманимизга коронавирус инфекциясининг кириб келишини олдини олишда барчамиз бир тан ва бир жон бўлиб бирлашайлик!Шу кунгача Боғот туманида эпидемиологик вазият ижобий бўлганлиги сабабли оилавий тадбирлар, тўй-ҳашамларнинг ўтказилишига рухсат берилган эди. Ишлаб чиқариш корхоналари, қурилиш ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолияти қайта йўлга қўйилди. Хотиржамликка берилганлигимиз, санитария ва эпидемиология назорати талабларига тўлиқ риоя этмаганлигимиз, тўйларни 30 дан ортиқ кишилар иштирокида ўтказганимиз, оилавий бошқа тадбирларни ҳам кўпайтирганимиз, жамоа бўлиб йиғилишлар ортгани каби карантин талабларига зид бўлган ҳаракатлар оқибатида охирги ўн кунда туманимизда касалликка гумон қилинган ва карантинга олинаётганлар сони кундан кунга кўпайиб бошлади.Коронавирус менга таъсир қилмайди, мендан узоқда деган фикрда бўлсак, адашамиз. Хавф ортда қолиши учун ҳаммамиз санитария-гигиена талабларига тўлиқ амал қилишимиз, бепорволикка йўл қўймаслигимиз, зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслигимиз, жамоа бўлиб йиғилмаслигимиз, аввалдан мўлжалланган жамоавий тадбирларни ортга суришимиз лозим.Бугун аксарият хизматлар, хатто савдо-сотиқ ҳам онлайн йўлга қўйилган бўлиб, ҳар биримиз ундан унумли фойдаланишимиз зарур.Уй шароитида карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи марказ Боғот тумани СЭОМ штабида доимий 62-31-51-818 телефони мурожаатингизни қабул қилади. Шифокорлар гуруҳида эпидемиолог, инфекционист, пульманолог, кардиологлар фаолияти йўлга қўйилган.Саломатлигингизда бирор нохушлик ва касаллик аломатларини ҳис қилганингизда бефарқ бўлманг, дарҳол шифокорларга мурожаат қилинг ва назоратда бўлинг, ўзингизни яккаланг ва зарур муолажаларни ўз вақтида кўринг.Коронавирусни жамиятнинг бирлиги, жипслиги ва бу борада белгиланган барча қоидаларга риоя қилиши билангина енгишимиз мумкин. Бу масалада бизга ёрдам беринг, ўзингизни ва яқинларингизни “кўринмас офат” балосидан асраш учун қарантин қоидаларга қатъий риоя қилинг. Сиз соғу-саломат бўлишингиз учун, биз сиз учун доим хизматдамиз.Ҳурматли ҳамюртлар!Ўзимиз, яқинларимиз, нуроний отахон ва онахонларимиз ҳамда фарзандларимизнинг ҳаётига асло бефарқ бўлмайлик!Шифокорларимиз таъкидлаётганидек, карантин қоидаларига қатъий риоя этсак, бугунги мураккаб вазиятдан барчамиз соғ-саломат ўтиб оламиз.Ҳурмат билан,БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ О.ХОЛБОЕВ
14-07-2020, 01:29
Вернуться назад