БИЗ КОРОНАВИРУСНИ УЙДА ҚОЛИБ ЕНГАМИЗ!
БИЗ КОРОНАВИРУСНИ УЙДА ҚОЛИБ ЕНГАМИЗ!
Бугун коронавирус ҳақида эшитмаган ва унинг салбий оқибатларини тушуниб етмаган инсон қолмади, ҳисоб. Чунки, аввалига барча мамлакатлар бу вирус бизгача етиб келмайди, одам ўлаётган бўлса у қайсидир узоқ юртларда юз беряпти, бизга алоқаси йўқ, дея бепарво бўлди. Аммо, бу вирус дунёни 4 ой ичида ўз тўрига ғарқ қилди ва пандемияга айланди. Бугун «Коронавирус» деб аталувчи вирус деярли бутун ер шари қуруқлигини қамраб олди. Энди у инсониятнинг умумий, муштарак дардига айланди Яъни бугун бутун дунё оғир кунларни бошидан кечирмоқда. Жаҳон ҳамжамияти эса ягона мақсад йўлида бирлашиб, коронавирусни енгишга ҳаракат қилмоқда.Мамлакатимизда ҳам Президентимиз бошчилигида чиқарилган тўғри ва тезкор қарорлар пандемиянинг салбий таъсирини камайтириш, халқимиз орасида кенг тарқалиб кетишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этяпти. Бу эса юртдошларимизга куч ва ишонч бермоқда.Аммо, баъзи инсонлар хамон бефарқларча ҳаракат қилмоқда.
Юртбошимиз биз учун куйиниб, ушбу вируснинг олдини олиш борасида тезкор қарорлар қабул қилаётган бир пайтда, карантиндан қочаётган инсонлар, ниқобсиз юраётганлар, тозаликка риоя қилмаётганларни кўриб, эшитиб таажжубланиб қоламан. Ҳа, доктор ҳозир мана ниқобим деб киссадан олиб тақишса халқимизда тиббий билимни етарли эмаслигидан ўзимни ёмон кўриб кетаман.Нега энди, оддийгина кўрсатмаларга риоя қилолмаймиз. Ўзга юртларда ушбу вирус тарқалган илк пайтларда ҳам Президентимиз зарурат бўлмаса, иложи бўлса беҳуда уйдан чиқманглар, дея огоҳлантиргандилар. Аммо, нима бўлди, катта йиғинлар, 3 кунлаб давом этган 30 кишилик тўйларга бордик, вирус юқтириб яна кўпроқ тарқалишига сабабчи бўлдик. Ахир бу ҳақда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда қанчадан қанча огоҳлантиришлар, тушунтиришлар берилаётгандику?! Наҳотки, берилган кўрсатмаларга амал қилиш шунчалар қийин бўлса? Ниқобсиз юрма дейилдими, ниқоб тақ! Қўлингни юв, фарзандларингни, зарурат бўлмаса ўзинг ҳам кўчага чиқма, дейилдими, чиқмайлик ахир! Нега, ўзингнигизнигина эмас ўзгаларни ҳам хатарга қўясиз? Нега юртимиз, келажагини ўйламасиз? Бир куни эрталаб ишга чиқаётиб таксига ўтирдим. У киши ниқобсиз эди. Нега ниқобни тақмагансиз, эшитмаганмисиз огоҳлантиришларни. Ниқобни тақинг десам, нима эмиш унга вирус юқмасмиш. Тавба одам ҳам шу даража аҳмоқ бўладими. Сал юрдик. Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари уни тўхтатишди ва жаримага тортишди. Чунки, у иккинчи бор огоҳлантирилаётган экан. Вавуй мана жарима пули, шунга шунчами дейди.Кўрдингизми юртдошлар орамизда шунақанги бефарқ одамлар ҳам учраб туради. Нега энди ўзимизни, оиламизни, юртимизни, келажагимизни ўйламаслигимиз керак. Оддийгина ниқоб тақишу, гигена қоидаларига риоя қилиб, уйда-оиламиз даврасида ўтириб, фойдали ишлар билан машғул бўлиш шунчалар қийинми? Агар кимки касалликка панжа орасидан қараса, бу жуда қимматга тушиши аниқ. Демак, инсон ҳушёр тортиши керак! Коронавирус минг-минглаб одамлар ёстиғини қуритганини тушуниб етиши лозим. Қаранг, кечагина гавжум кўчалар бугун жим-жит. Бу албатта барчамизни ўйлашга, фикр-хулосалар чиқаришга ундаши керак ва биз чиндан ҳам ақлли инсон бўлсак, вируснинг хавфини тушуниб, амал қилиш лозим бўлган қоидаларга амал қилишимиз шарт. Шунингдек, барчамиз коронавирусни даф этиш йўлида давлатимиз раҳбари атрофида янада жипслашиб, карантин қоидаларига ҳамда шифокорлар тавсияси, гигенага амал қилишимиз лозим. Демакки, биз ушбу синовли кунлардан фақатгина тозалик ва тартибга қатъий риоя этиб, касаллик устидан ғолиб чиқишимиз мумкинлигини асло унутмайлик! Юртимизни, оиламизни, келажагимизни бу хатарга топшириб қўймайлик! Шифокорлар фидойилик кўрсатиб, касалларга даво бўлаётган бир пайтда уйда ўтириб, қўлимизни тоза тутиб, ниқоб тақиб, кўрсатмаларга риоя қилиб, вирусни даф этишга ўз ҳиссамизни қўшайлик! Аллоҳдан Ўзбекистонни ўз паноҳида асрашини дуо қилиб сўрайлик! Наҳотки, шу ҳам қўлимиздан келмаса, азиз юртдошлар!. Ота-боболаримизнинг доно гапларини эслайлик ва бунга амал қилайлик! «Бирлашган ўзар-бирлашмаган тўзар». Биз янада бирлашайлик ва албатта бу хавфни енгайлик! Биз таслим бўлмайлик! Биз Ўзбекистонликлар бир тану бир жонмиз, яъни бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун! Биз албатта вирусни жипслашиб енгамиз!Коронавирусни енгишнинг икки шарти ҳисобланган тозалик ва тартибга риоя қиламиз! Биз албатта ғолиб бўламиз! Ҳеч қачон бу вирусга таслим бўлмаймиз!
БОҒОТ ТУМАН САНИТАРИЯ- ЭПИДЕМИОЛИК ОСОЙИШТАЛИК МАРКАЗИ БОШ ВРАЧИ А.БОБОЕВ.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
18-07-2020, 10:31
Вернуться назад