9 май "Хотира ва қадрлаш" куни муносабати билан бўлиб ўтган тадбир
АЖДОДЛАРНИ ХОТИРЛАШ - МУҚАДДАС ҚАДРИЯТ
Барча жойда бўлгани каби туманимизда ҳам 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни тантанали равишда нишонланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига биноан жойларда, жумладан, маҳаллалар, корхона, ташкилот, ўқув муассасаларида "Аждодларни хотирлаш - муқаддас қадрият", "Эътибор ва ғамхўрлик - инсоний бурч" шиорлари остида маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. 9 май куни туман ҳокими Ойбек Холбоев, туман ҳокими ўринбосарлари, жангчи-фахрийлар, туман мудофаа ишлари бўлими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ёшлар туман марказидаги Хотира майдонига гулчамбарлар қўйишди. Шунингдек, Афғонистонда чекланган қўшинлар таркибида хизмат қилиш вақтида ҳалок бўлган мард ва жасур ўғлонлар хотирасига бағишлаб ўрнатилган ёдгорлик пойи ҳам гуллар билан тўлди.Байрам арафасида Президентимизнинг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармонига биноан уруш қатнашчилари ва ногиронларига пул мукофотлари ҳамда совға-саломлар тантанали равишда топширилди. Ёшлар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонларида бўлиб, уларнинг уй шароитларини яхшилашда яқиндан кўмак бердилар.
10-05-2019, 09:12
Вернуться назад