DataLife Engine / МЕҲНАТ ҚАДРЛАНГАН ЖОЙДА БАРАКА БЎЛАДИ

МЕҲНАТ ҚАДРЛАНГАН ЖОЙДА БАРАКА БЎЛАДИ

МЕҲНАТ ҚАДРЛАНГАН ЖОЙДА БАРАКА БЎЛАДИ Боғот тумани миришкор пахтакорларининг жазирама ёз чилласида қилган фидокорона меҳнатлари бугун далалардаги мўл- ҳосилнинг чўғида намоён бўлмоқда.Пахта ҳосилини йиғиштириб олишда деҳқону фермерларга бевосита ёрдам бераётган кўнгилли, ихтиёрий теримда қатнашаётган теримчилар меҳнати муносиб рағбатлантириб бориляпти.Туман пахта хирмонига ҳисса қўшиб кунига 110-120 килограмм пахта тераётган ва бу билан оиласи даромадини ҳам кўтараётган теримчи аёллар билан Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев, туман прокурори Алишер Рузметов, ИИБ бошлиғи Абдулла Абдуллаев, Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи Хушнуд Жуманиёзовлар суҳбатлашдилар. Шунингдек, терим суръати жадал кетаётган фермер хўжалиги теримчиларига маиший техникалар ҳам совға қилинди.Теримчиларнинг кунлик иш ҳақлари эса тижорат банклари ходимлари томонидан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда дала шийпонидаёқ тарқатилмоқда.
8-10-2020, 12:00
Вернуться назад