ЎЗБЕК-ТУРКМАН ДЎСТЛИГИ УМРБОҚИЙДИР
Боғот туманидаги «Қалажиққалъа» маҳалласида 300 дан ортиқ туркманлар 120 та оилада дўст- иноқ бўлиб яшаб келмоқдалар. Вилоят ҳокими ўринбосари Маҳмуджон Умурзоқов ва «Улли ҳовли» туркман маркази раҳбари Давлатназар акалар Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев бошчилигида туркманлар яшаётган элатдаги 14-сон мактабда ушбу маҳаллада яшаётган туркманлар билан самимий ва дўстона учрашув ўтказдилар. Учрашув лавҳалари телевидения орқали намойиш қилиниши кўзда тутилган. 14-сон мактабнинг ММИБ директор ўринбосари, туркман миллати вакиласи Раъно опа Омонова доруломон замонамиздан, ўзининг ҳаётидан, мактабдаги иш фаолиятидан ва она-юртидан фахрланиб чиройли тилакларини билдирди. Туркманлар Ўзбекистондай осмони мусаффо, мевалари ширин, одамлари меҳмондўст юртда яшаётганларидан хурсанд эканликларини билдирдилар. Туркманлар ўзбеклар қуда-анда эканликларини, тинч ва гўзал ҳаёт кечираётганларини фахрланиб гапирдилар.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
7-10-2020, 02:48
Вернуться назад