БОҒОТ ТУМАНИДА ЯНГИ ФЕРМА БАРПО БЎЛМОҚДА
БОҒОТ ТУМАНИДА ЯНГИ ФЕРМА БАРПО БЎЛМОҚДА
Боғот туманида ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда нархларни барқарорлигини ва асоссиз ошиб кетишини олдини олиш мақсадида туман ишчи гуруҳи тузилиб, тумандаги чорвачилик фермер хўжаликлари томонидан гўшт маҳсулоти ва деҳқон фермерлари томонидан сабзавот маҳсулотларини бозорда барқарор нархларда сотилиши таъминланмоқда.Бугун туман ҳокими О.Холбоев Боғот тумани марказий деҳқонбозори раҳбари А.Матёқубов билан бозор қошидаги янги қурилаётган фермани кўздан кечирдилар. Аҳолини арзон гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида қорамол, сигир, парранда боқишга мўлжалланган ферма қурилиши жадаллик билан бормоқда. Бозор маъмурияти раҳбари туман ҳокими билан янги режалаштирган лойиҳалари ҳақида суҳбатлашди ва керакли тавсияларни олди. Боғот тумани ҳокими ва туман департаменти томонидан бозордаги кундалик нарх наволар қаттиқ назоратга олинмоқда.
6-10-2020, 12:52
Вернуться назад