Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови
Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида"ги қонуни бевосита маҳалла ҳаётига дахлдор бўлиб, унинг фаолият мезонларини белгилаб беради. Айтиш жоизки, мазкур қонуннинг мақсади шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови юртимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий жараён саналади. Мазкур воқелик мамлакатимизда шаклланган демократик сайлов тизимининг узвий қисми бўлиб, унда фуқаролар ўз хоҳиш-иродаларини эркин ифода этишади.Айтиш жоизки, туманимиздаги 43 та маҳаллада фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига қизғин тайёргарлик кўрилди. Сайлаш ҳуқуқига эга бўлган 105 минг кишидан 12 минг нафардан зиёди фуқаролар йиғинлари раислари сайловида овоз беришда бевосита иштирок этиши кутиляпти.Сайловларда асосий эътибор жараённинг шаффофлигига, шунингдек, қонунийликни таъминлашга қаратилган. Қолаверса, сиёсий жараёнларга зарурий чора-тадбирлар асосида тайёргарлик кўрилган бўлиб, сайловлар бўлиб ўтадиган биноларда хавфсизликни таъминлаш ишлари ҳамда тез тиббий ёрдам хизматлари йўлга қўйилган. Барча жойда бўлгани каби туманимизда ҳам шу йилнинг 1 май санасидан бошланган бу муҳим ижтимоий-сиёсий жараён шу бугунгача 33 та фуқаролар йиғинларида байрамона тарзда ўтказилди.
Сайлов жараёнларида вакиллар номзодларнинг дастурларини диққат билан тинглаб, ўз муносабатларини билдирмоқдалар. Уларга, айниқса, ҳудудда маьна-вий-маърифий ишлар изчиллигини таъминлаш, оилалар, хусусан, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳудудни янада ободонлаштириш каби вазифаларни ўз ичига олган дастурлар кўпроқ маъқул бўлаётир. Номзодларнинг уч йилга мўлжалланган дастурларида аҳоли бандлигидан тортиб маросимларни ихчамлаштириш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда маънавий-маърифий тусдаги тарғиботлар самарадорлигини оширишга эътибор қаратилганлиги аҳамиятли бўлмоқда. Ҳар бир сайловчи номзодларнинг режалари билан батафсил танишиб чиққач, махсус кабиналарда ўзлари танлаган номзодга овоз беряпти. Байрамона тарзда бўлиб ўтаётган муҳим сиёсий жараён туманимизда ҳали давом этади
17-05-2019, 06:40
Вернуться назад