ҲОКИМ ЎҚИТУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
УЧРАШУВНИНГ МАВЗУСИ: «ДАРС - ҚИРҚ БЕШ ДАҚИҚА УНИНГ МАЪРИФАТИ ЭСА УМРГА ТАЪТИЙДИ»
Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев 1-сектор ҳудудида жойлашган 34-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчилар билан сайёр қабул ўтказди.Қабул жараёнида туман ҳокими мурожаатларни тинглаш билан бирга, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган Фармон ва Қарорлар ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Ўқитувчиларнинг ўзларини қизиқтирган савол ва муаммолари бўйича мурожаатлари ўрганилиб, ижобий ҳал қилиниши бўйича назоратга олинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармон лойиҳаси тўғрисида мактабнинг ММИБД ўринбосари ўз фикрини билдириб, ўқитувчиларга қаратилаётган бу эътибор, устозларни янада ташаббускорлик, тиришқоқлик ва жонкуярлик билан ишлашга масъулиятли бўлишга ундаётгани ва туман ҳокимининг доимий тарзда келиб, аҳоли ва ўқитувчилар билан самимий, очиқ мулоқот олиб борилаётганидан ўқитувчилар миннатдор эканлигини айтиб ўтди.Туман ҳокимининг доимий тарзда ўқитувчилар билан учрашиб, муаммоларнинг ҳал этилиши борасида олиб бораётган ижобий ишлари самарасида ўқитувчилар ислоҳотлардан рози бўлишмоқда. Туман ҳокими илмга интилиш ҳар бир инсоннинг қонида борлигини, ўқувчига ҳарф танитган ўқитувчи аслида ўқувчига дунёни англатиши ҳақида гапириб, ўқитувчисиз тараққиётга эришиб бўлмаслигини, Президентимиз айтганидай «Мактаб- миллатнинг келажаги, ўқитувчи шу келажакнинг пойдевори» эканлигини таъкидлади. Учрашувда ҳудудлар кесимида 11- синфларнинг ОТМ кириш кўрсаткичлари таҳлил қилинди, мактаб директорларининг ҳисоботлари тингланди.
Боғот тумани ҳокимининг ўринбосари Р.Шарипов
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
12-11-2020, 10:57
Вернуться назад