DataLife Engine / ФВБ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

ФВБ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

Асосийси, газдан фойдаланиб бўлганингиздан сўнг уни ўчириш кераклигини унутманг! Газ ускуналарини ёқиқ ҳолда назоратсиз қолдирманг! Газ сизиб чиқаётган жойни ҳеч қачон очиқ олов билан текширманг! Газ асбоблари жойлашган хоналарда дам олманг! Газ плиталари ёрдамида асло хонани иситманг! Қўлбола иситиш мосламалари - “таркан”, “буржуйка”, “сандал” каби иситиш печларидан фойдаланманг! Акс ҳолда ўзингиз ва яқинларингизнинг ис газидан заҳарланишига ёки газ таъминоти билан боғлиқ бошқа бахтсиз ҳодисалар рўй беришига сабабчи бўлишингиз мумкин. Ис газидан ўзингизни ва яқинларингизни асранг!Боғот тумани ФВБ бошлиғи ўринбосари Элёр Рахимов
12-11-2020, 11:06
Вернуться назад