DataLife Engine / Муаммолар жойида ҳал этилди

Муаммолар жойида ҳал этилди

Муаммолар жойида ҳал этилди Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев тумандаги 1-сектор ҳудудидаги «Темир дафтар»га киритилган фуқароларни қабул қилди. 12 нафар фуқаролар моддий ёрдам, коммунал тўловлар,, фарзандлари учун қишки кийимлар, шунингдек паррандачиликни ривожлантириш масалаларида мурожаат қилишди. Жумладан, «Темир дафтар»га киритилган «Беруний» маҳалласида яшовчи Маткаримова Гулсара, туман ҳокимига ногирон ўғли Исмоилов Маҳмуджоннинг келин тўйини ўтказиб беришни сўраб мурожаат қилди. Туман ҳокими ёрдами билан тўй харажатлари, тўйхона, санъаткорлар белгилаб берилди ва тўйни карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда осойишта ўтказиш масаласи туман ҳокими ўринбосари Э.Рўзметовга топширилди.Туман ҳокими ҳар бир фуқаро билан алоҳида суҳбатлашиб, мурожаатчилар муммоларининг 90 фоизини жойида ҳал этиб, қолганларини қисқа фурсатда бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
18-11-2020, 10:42
Вернуться назад