МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ
МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ТОМОНИДАН НОЯБРЬ-ДЕКАБРЬ ОЙЛАРИДА ТУМАН, ШАҲАР ҲОКИМЛАРИ ИШТИРОКИДА ЎТКАЗИЛИШИ БЕЛГИЛАНГАН МЕДИА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИГА АСОСАН 28 НОЯБРЬ 2020 ЙИЛ КУНИ БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ОЙБЕК ХОЛБОЕВ РАҲБАРЛИГИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ.МАТБУОТ АНЖУМАНИДА ТУМАН ҲОКИМИ ҲАР БИР РАҲБАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ АНИҚ МАЪЛУМОТЛАР АСОСИДА, ТЕГИШЛИ РАҚАМЛАРНИ КЕЛТИРИБ ТАҲЛИЛ ҚИЛИБ ЎТДИ.АНЖУМАНДА ТУМАНДА ОЗИҚ - ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, КУЗ - ҚИШ МАВСУМИ УЧУН ЗАХИРА ЯРАТИШ МАСАЛАЛАРИ ЮЗАСИДАН ҲОКИМНИНГ 1-ЎРИНБОСАРИ С.ҚУРБОНОВ, ЗАХИРАГА МАСЪУЛ ТАДБИРКОРЛАР, БОҒОТ ДЕҲҚОНБОЗОРИ РАҲБАРИ, ТУМАН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИ МУДИРИ, ТУМАНДАГИ МАКТАБ - ИНТЕРНАТЛАРИНИНГ ДИРЕКТОРЛАРИ ЗАХИРА БЎЙИЧА ҚИЛИНГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН ҲИСОБОТ БЕРДИЛАР. ТУМАН АҲОЛИСИНИ КАМБАҒАЛЛИКДАН ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ИСТИҚБОЛДАГИ ВАЗИФАЛАРБУ ЮЗАСИДАН ТУМАН ҲОКИМИНИНГ 1-ЎРИНБОСАРИ С.ҚУРБОНОВ ҲИСОБОТ БЕРИБ ЎТДИ. АНЖУМАНДА 3-МАСАЛАҲУДУДДА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ИСТИҚБОЛДАГИ ВАЗИФАЛАР ЮЗАСИДАН ТУМАН АҲОЛИ БАНДЛИГИГА КЎМАКЛАШИШ МАРКАЗИ РАҲБАРИ Д.БЕКЧАНОВНИНГ ҲИСОБОТИ ТИНГЛАНДИ.МАТБУОТ АНЖУМАНИДА ВИЛОЯТ ДЕПУТАТИ Г.РАХИМОВА, ТУМАН МОЛИЯ БЎЛИМИ МУДИРИ Ж.РЎЗМЕТОВ, ТУМАН СТАТИСТИКА БЎЛИМИ РАҲБАРИ М.ХУДАЙБЕРГАНОВ, «БОҒОТ САДОСИ» ГАЗЕТАСИНИНГ БОШ РЕДАКТОРИ Ш.УСМОНХЎЖАЕВ, ЖУРНАЛИСТ ХОРАЗМ ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИ МУХБИРИ АЗАМАТ САФАР ҚАТНАШДИЛАР. ДЕПУТАТЛАР ВА ЖУРНАЛИСТЛАР ТОМОНИДАН БЕРИЛГАН САВОЛЛАРГА МАСЪУЛ РАҲБАРЛАР ЖАВОБ БЕРДИЛАР ВА АНЖУМАННИНГ БОРИШИ ВИДЕОЛАВҲАГА ОЛИНДИ. МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИШДАН КЎЗЛАНГАН МАҚСАД АҲОЛИ ЎРТАСИДА ХОТИРЖАМ КАЙФИЯТНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ ҚИШ МАВСУМИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗИШЛАРИ УЧУН ТУМАН РАҲБАРЛАРИНИНГ МАСЪУЛИЯТИНИ ЯНАДА ОШИРИШДАН, ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТНИ КЎПАЙТИРИШДАН ИБОРАТДИР. МАТБУОТ АНЖУМАНИДА ДЕПУТАТЛАР ВА ЖУРНАЛИСТЛАР ТОМОНИДАН КЎПЛАБ ЕЧИМИНИ КУТАЁТГАН МУАММОЛАР АЙТИЛДИ ВА БАҲС - МУНОЗАРАЛАРГА ТЎЛА АНЖУМАН БЎЛИБ ЎТДИ. КЕЙИНГИ ҲАФТАДА ЎТКАЗИЛАДИГАН НАВБАТДАГИ АНЖУМАНДА ИЧИМЛИК СУВИ, ЙЎЛ, ОБОДОНЛАШТИРИШ, ГАЗ, ЭЛЕКТР КОРХОНАСИ РАҲБАРЛАРИНИНГ ДЕПУТАТЛАР ВА ЖУРНАЛИСТЛАР ОЛДИДА ҲИСОБОТИ ТИНГЛАНАДИ ВА ТУМАН БЎЙИЧА КОММУНАЛ СОҲА ТАҲЛИЛ ЭТИЛАДИ.
БОҒОТ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
28-11-2020, 08:39
Вернуться назад