БОҒОТ ТУМАНИ БАНКЛАРИДА «ОЧИҚ ЭШИКЛАР» КУНИ ЎТКАЗИЛДИ
БОҒОТ ТУМАНИ БАНКЛАРИДА «ОЧИҚ ЭШИКЛАР» КУНИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун Боғот тумани ҳокимлиги биносида 4 та сектор раҳбарлари ташаббуси билан ёшлар муаммолари ҳал қилинди. Учрашувда маҳаллаларда истиқомат қилувчи, ҳозирги пайтда тадбиркорлик қилаётган, ишсиз ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар билан сектор раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи республика Кенгаши раисининг 1-ўринбосари Х.Саттаровлар банк ходиилари қатнашди. Учрашувда 65 нафар ёшлар ҳамда банк раҳбарлри билан яккама-якка мулоқот ўтказилди, ёшларнинг қизиқишига, бизнес режалари асосида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган ёшларнинг муаммолари ҳал қилинди.Шунингдек, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик, тикувчилик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга кредит ажратиш юзасидан тижорат банклари томонидан тушунчалар берилди. Кредит олиш ва ўз фаолиятини бошлаш арафасида турган ёшларнинг кредит масалалари ижобий ҳал этилди.
Боғот тумани прокурори ёрдамчиси З.Жуманиязов
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
11-12-2020, 12:25
Вернуться назад