ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОҒОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОҒОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ
Бугун Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг XXII сессияси бўлиб ўтди.Сессияда вилоят ва туман депутатлари, сектор раҳбарлари, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар. Сессияга Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ойбек Холбоев раислик қилди. Сессия кун тартибида Боғот туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича секторларда амалга оширилаётган ишлар, секторлар ҳудудидаги “Темир дафтар”га киритилган оилаларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисидаги туман ҳокимининг ахбороти тингланди. Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор қабул қилинди. Депутатлардан И.Искандаров, Ш.Ражабов, У.Иброҳимовларнинг фикрлари тингланди.
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
9-12-2020, 12:55
Вернуться назад