DataLife Engine / КОНСТИТУЦИЯ - МАМЛАКАТИМИЗ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИ

КОНСТИТУЦИЯ - МАМЛАКАТИМИЗ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИ

КОНСТИТУЦИЯ - МАМЛАКАТИМИЗ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИ Республика Маънавият ва маърифат маркази Боғот тумани бўлинмаси, Боғот тумани тижорат банклари ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда “Конституция – мамлакатимиз тараққиётининг ҳуқуқий пойдевори” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.Республика Маънавият ва маърифат маркази Боғот тумани бўлинмаси раҳбари Санъатбек Ражабов ўтган йигирма саккиз йил давомида жонажон Ўзбекистонимиз мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланиб, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаганлиги, ўзига хос шарафли тараққиёт йўлини босиб ўтганлигини таъкидлаб ўтди. Ана шу машаққатли ва шарафли йўлда эришган барча ютуқларимизни, энг аввало, Конституциямиз билан боғлашимиз ўринлидир. Сабаби оддий, асосий қонунимиз халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини белгилаб берди. Конституция ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланди. Айнан шу сабабли Бош қонунимизни фақат 8- декабрь Конституция қабул қилинган кун арафасида эмас, бали доимий равишда чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш – барчамизнинг шарафли бурчимиз бўлиши даркордир. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари М.АбдуллаеваБОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
8-12-2020, 12:05
Вернуться назад