DataLife Engine / ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қўчқарович Қуранбаев раҳбарлигида Боғот туманидаги 14-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ёшлар билан учрашуви ўтказилди.Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев олиб борди.Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди ва йигит-қизлар ўз фикр - мулоҳазаларини, таклифларини билдирдилар ҳамда саволларига тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан тўлақонли жавоблар олдилар. Ёшлар учрашувида Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев, вилоят ва туман идора ва ташкилот ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этдилар. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
5-12-2020, 01:12
Вернуться назад