DataLife Engine / ҲАРБИЙЛАРГА ЭЪТИБОР ВА ҚУЛАЙЛИК

ҲАРБИЙЛАРГА ЭЪТИБОР ВА ҚУЛАЙЛИК

МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ! Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги байрами арафасида Боғот туманидаги «Қалажиққалъа» маҳалласида жойлашган 5- чегара пости ҳарбийлари учун янги турар жойлар қурилиши бошланди.8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куни байрами муносабати билан Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев 5-чегара пости ҳарбийларини байрам билан табриклади. Қисм ҳарбийларининг оилалари учун қурилиши бошланган бинога илк ғиштлар қўйилди. Тадбирда Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутати Бобожон Сапаров, қурувчилар ва туман фахрийлари қатнашдилар.Маълумот учун, Конституция қабул қилинган кун арафасида ҳарбийларнинг оилалари учун байрам тадбирлари ҳам ўтказилди.Байрам арафасида Боғот туманида янги қурилаётган бино юртимиз тинчлигини сақлашда фидойилик қилаётган ҳарбийларга эътибор ва эъзознинг намунасидир. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
6-12-2020, 10:10
Вернуться назад