DataLife Engine / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОҒОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ ИККИНЧИ СЕССИЯСИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОҒОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ ИККИНЧИ СЕССИЯСИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОҒОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ ИККИНЧИ СЕССИЯСИ Жорий йилнинг 8 январи куни Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги ташкилот, корхона, муассаса раҳбарлари ва туман фаоллари иштирок этди.Сессия кун тартибидаги биринчи масала - «Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Боғот туманини 2021-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида».Сессия кун тартибидаги ушбу масала юзасидан туман ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг маърузаси тингланди. Туман ҳокими олдимизга қўйилаётган энг долзарб масалаларни ўзининг фикрлари мулоҳазалари билан депутатларга сўзлаб берди. Катта ёшдаги депутатлар бугунгидек ошкора ва самимий руҳда яқин ўрта ўттиз йилнинг ичида бундай сессия ўтмаганини, депутатлар юқори даражада юрагидаги фикрини очиқ-ошкора айта олган сессия биринчи марта бўлаётганини таъкидладилар ва фаоллик билан сессияда иштирок қилдилар.Туман ҳокими депутатлар ва халқ бирлашса, ҳар қандай муаммога ечим топилиши ҳақида гапириб ўтди. Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Санжарбек Қурбоновга депутатлар дастурнинг ҳар бир банди бўйича саволлар бердилар ва баҳс- мунозаралар узоқ давом этди. Сессия кун тартибидаги масала юзасидан қарор қабул қилинди. Сессия карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилди. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
8-01-2021, 11:14
Вернуться назад