DataLife Engine / МАҲАЛЛАБАЙ ТИЗИМИ - АМАЛДА

МАҲАЛЛАБАЙ ТИЗИМИ - АМАЛДА

МАҲАЛЛАБАЙ ТИЗИМИ - АМАЛДА Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев тумандаги «Меҳнатгули» маҳалла фуқаролар йиғинида "Маҳаллабай" тартибда ишларни ташкил қилиш, аҳоли муаммоларини яқиндан билиш, «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари»га киритилган маҳалладаги ишсиз ёшларни касбга ўқитиш ва иш билан таъминлаш бўйича муаммоларни ўрганди ҳамда МФЙ раиси Р.Бекчановнинг ҳисоботини халқ билан биргаликда тинглади. Маҳалла аҳли оғзибирлик билан ҳар қандай муаммога ечим топишлари мумкинлиги таъкидланди. Туман ҳокими маҳаллада ичимлик суви йўқлиги учун Дастур асосида маҳаллага 18 км ичимлик суви тортилишини, янгидан 150 ўринли МТТ, 25-сон мактабга 300 ўринли қўшимча бино, фаоллар зали қурилишини, кўчаларга 5 та янгидан трансформаторлар қўйилиб электр таъминоти яхшиланишини, 235 та тунги чироқлар ўрнатилишини, 11,6 км йўлга майдаланган тош ташланиши ҳақида гапириб ўтди. Маҳалла фаоллари, туман депутатлари, имомлар маҳаллага бўлаётган эътибордан мамнун эканликларини билдирдилар. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
7-01-2021, 11:21
Вернуться назад