DataLife Engine / СУВ - ҲАЁТ МАНБАИ

СУВ - ҲАЁТ МАНБАИ

СУВ - ҲАЁТ МАНБАИ Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев туман ирригация бўлими бошлиғи Саъдулла Иброҳимов билан ҳудудларда ирригация ва мелиорация йўналишидаги муаммо ва камчиликлар юзасидан иш устига бориб, Қулонқорабоғ қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтадиган каналлардаги ҳолатни назорат қилди. Ҳоким туманда қиш мавсумида ариқ, зовурларни тозалаш ишлари қай тарзда амалга оширилаётганини, иш сифатини ўрганди. Ирригация бўлими томонидан амалга оширилиши лозим бўлган галдаги вазифалар хусусида суҳбатлашиб, сув - ҳаёт манбаи эканлигини, келгуси йил ҳосили учун ҳозирдан тараддуд кўриш эса, кўплаб муаммоларга ечим ва баҳорги ишларнинг унумли бўлишига пойдевор бўлишини таъкидлади ва ирригаторларга қўшимча топшириқлар берди. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
6-01-2021, 11:23
Вернуться назад